platina.uz
Жаҳон

АҚШ ҳарбийлари гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган кемага кучли зарба берди

Натижада уч киши ҳалок бўлган. Президент Трамп бу ҳужумларни қўллаб-қувватлаб, гиёҳвандлик картелларини “қонундан ташқаридаги жангчилар” деб атаган. 

АҚШ ҳарбийлари гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган кемага кучли зарба берди

АҚШ ҳарбийлари гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган кемага тўққизинчи зарбани уюштириб, бортдаги уч кишининг барчасини ўлдирди.

Президент Трамп бу ҳужумларни қўллаб-қувватлаб, гиёҳвандлик картелларини “қонундан ташқаридаги жангчилар” деб атаган.

АҚШ Колумбия қирғоғи яқинида гиёҳванд моддалар ташувчи кемаларга қарши ўтказилган ҳалокатли ҳужум билан кураш чораларини кенгайтирди.

“Ал-Қоида қандай бизнинг юртимизга қарши уруш олиб борган бўлса, бу картеллар ҳам бизнинг чегарамиз ва халқимизга қарши уруш олиб бормоқда,” — деди АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет. “Улар учун паноҳ ҳам, кечирим ҳам бўлмайди — фақат адолат бўлади” - дея қўшимча қилди Мудофаа вазири.

Вазир гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинаётган шахсларни “бизнинг ярим шаримиздаги ‘Ал-Қоида” деб атади.

Сўнгги зарбалар АҚШнинг илгари Кариб денгизида амалга оширилган етти ҳужумидан фарқ қилади. Трамп маъмуриятининг гиёҳванд моддалар ташувчи кемаларга қарши рейдлари натижасида ҳозирга қадар камида 37 киши ҳалок бўлган.

Ўтган ой бошланган ушбу ҳужумлар АҚШ ҳарбий кучларининг нишон ҳудудини кенгайтирганини ҳамда дунёдаги энг йирик кокаин ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Жанубий Америка қирғоқларига эътибор қаратилаётганини кўрсатади.

АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу зарбаларни қўллаб-қувватлаб, Қўшма Штатлар гиёҳвандлик картельлари билан “қуролли можарода” иштирок этаётганини таъкидлади ҳамда бу жинояткор ташкилотларни “қонунсиз жангчилар” деб эълон қилди. У бундай ҳаракатни собиқ президент Жорж В. Буш маъмурияти терроризмга қарши урушда қўллаган ҳуқуқий асосга таянган ҳолда амалга оширмоқда.

Зарбалар ҳақидаги постларида Трамп ноқонуний гиёҳванд моддалар ва кемаларда ташилаётган гиёҳванд модда - фентанйл АҚШ фуқароларига заҳар сингари таъсир кўрсатиб келаётганини такрор-такрор таъкидлаган.

Чоршанба кунги сўнгги қайиқ ҳужуми ҳақида сўралганда, Трамп “бизда ҳуқуқий ваколат бор. Буни амалга оширишга рухсат этилганмиз”, — деб таъкидлади.

Шу билан бирга, зарбаларнинг қонунийлиги борасидаги хавотирлар ортиб бормоқда — икки сиёсий партия вакилларидан иборат АҚШ қонунчилари Трампнинг Конгрессдан рухсат олмасдан ёки батафсил маълумот бермасдан ҳарбий амалиётларга буйруқ беришига эътироз билдиришмоқда.

Чоршанба куни Трамп билан бирга чиқиш қилган давлат котиби Марко Рубио бундай зарбаларни ҳимоя қилиб, шундай деди: “Агар одамлар гиёҳванд моддалар ташийдиган қайиқларнинг портлашини кўришни истамаса, унда АҚШга гиёҳванд моддалар юборишни тўхтатсин.”

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid