platina.uz
Жамият

Андижонда вилоят бюджетидан қарийб 23 млрд сўм ажратилади

Пуллар вилоят бюджетининг 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисмидан тақдим этилади. 

Андижонда вилоят бюджетидан қарийб 23 млрд сўм ажратилади

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори вилоят бюджетидан 22,9 млрд сўм пул ажратилади. Қарор 2022 йил 22 октябр куни эълон қилинди.

Пуллар вилоят бюджетининг 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисмидан тақдим этилади.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси"га манзиллар дастурларга асосан 1 млрд сўм, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармасига қўшимча бино қуриш учун ҳам 1 млрд сўм, Пахтаобод туманидаги ички йўлларни асфалт қилиш учун 2 млрд сўм, Андижон шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш мақсадида гул кўчатлари экиш харажатларига 2 млрд сўм, Хонободдаги "Дунё садолари" фестивалида қарздорликни ёпиш учун ҳам 2 млрд сўм берилиши кўзда тутилган.

Хонобод шаҳар тиббиёт бўлими биноларини таъмирлашга 2 млрд сўм, Асака туманида тунги ёриткичлар ва қуёш панелларини сотиб олишга 1 млрд сўм, Пахтаобод туманида бир дона ичимлик қудуғини қуриш учун 400 млн сўм берилади.

Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича икки фармойиш чиқарганди.

Пуллар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан вилоят маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳисобидан тақдим этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid