Андижонда турли харажатлар учун бюджетдан катта маблағ ажратилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилишга бир миллиард сўм берилади.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши маблағ ажратиш бўйича бирйўла учта қарор чиқарди.
Ҳар уччала қарор 26 ноябр куни эълон қилинган, маҳаллий бюджетнинг 3-чорагида орттирилган маблағларни ишлатишни кўзда тутади.
Жумладан, вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКга Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилишга 1,0 (бир) миллиард сўм;
- вилоят "Болалар шаҳарчаси" бино-иншоотларини реконструкция қилиш ишларига латок юзларига темир панжаралар ҳамда қуёш панел учун 692,0 (олти юз тўқсон икки) миллион сўм;
- вилоят мудофаа ишлари бошқармасига компютер жамланмаси сотиб олиш харажатларига 620,0 (олти юз йигирма) миллион сўм;
- вилоят спорт бошқармасига шахматни ривожлантириш учун жиҳозлар ва товар моддий бойликлар учун 300,0 (уч юз) миллион сўм;
- Олтинкўл тумани маҳаллий бюджетига Далварзин МФЙда гулчиликни ривожлантириш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш харажатларига 1,0 (бир) миллиард сўм;
- вилоят ёшлар ишлари бошқармасига 30 июнда ўтказилган "Ёшлар куни" тадбири қарздорлиги учун 871,0 (саккиз юз етмиш бир) миллион сўм;
- вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тугмали светафор қурилмалари ва шовқин чизиқлари чизиш учун 850.0 (саккиз юз эллик) миллион сўм;
- вилоят транспорт бошқармасига бош режа ишлаб чиқиш учун 500,0 (беш юз) миллион сўм;
- вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси" ДМга Андижон шаҳар "Қўшариқ" МФЙ ва "Истиқлол" МФЙ ҳудудларига болалар майдончаси қуриш ва таъмирлаш харажатлари учун 140.0 (бир юз қирқ) миллион сўм ҳамда "Шифокор" МФЙ ҳудудидаги 10 та кўп қаватли уйларнинг фасад, козерог қисмлари, кириш йўлаклари ва 1 дона болалар майдончасини таъмирлаш ва уйларнинг пиёдалар юриш йўлларини бетон қоришма билан қоплаш учун 650.0 (олти юз эллик) миллион сўм тақдим этилади.
Жами 6 623,0 (олти миллиард олти юз йигирма уч) миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилиши белгиланган.
Иккинчи ҳужжатга кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига "тиббиёт ходимлари куни" тадбир харажатлари учун 532,0 (беш юз ўттиз икки) миллион сўм;
- вилоят туризм бошқармасига тадбир харажатлари учун 161 280,0 минг сўм вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКга Мархамат туманидаги 20-сонли мактабни иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ишларига 100,0 (бир юз) миллион сўм;
- вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКга вилоят "Болалар шаҳарчаси" бино иншоотларини реконструкция қилиш ишларига латок юзларига темир панжаралар учун 200,0 (икки юз) миллион сўм ҳамда ободонлаштириш ишларига 200,0 (икки юз) миллион сўм;
- вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКга "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Андижон ҳудудий филиалига аҳолини электр таъминоти билан таъминлаш учун электр жиҳозлар сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга 1,0 (бир) миллиард сўм;
- вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига ҳокимият балансидаги автомашиналарни таъмирлаш харажатлари учун 84,0 (саксон тўрт) миллион сўм;
- Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши котибиятига ходимларига қўшимча иш ҳақи харажатларига 16,0 (ўн олти) миллион сўм;
- вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси" ДМга Андижон шаҳар Машъал МФЙдаги 7-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш харажатлари учун 250,0 (икки юз эллик) миллион сўм жами 2 543 280,0 (икки миллиард беш юз қирқ уч миллион икки юз саксон) минг сўм миқдорида маблағлар ажратилади.
Вилоят бюджетининг 2024 йил 3-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Андижон туман маҳаллий бюджетига туман кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ёқилғи сотиб олиш харажатлар учун 100,0 (бир юз) миллион сўм;
-Андижон шаҳар маҳаллий бюджетига кўчаларни ободонлаштириш ва ёқилғи сотиб олиш харажатлар учун 300,0 (уч юз) миллион сўм;
- Пахтаобод тумани маҳаллий буджетига туман марказий кўча йўл четларида пиёдалар йўлакларини барпо этиш, йўлаклар четига панжарали тўсиқлар ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун 200,0 (икки юз) миллион сўм;
- гул кўчатлари учун 200,0 (икки юз) миллион сўм, жами 800 (саккиз юз) миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилади.