Андижонда футболни ривожлантириш учун 2 млрд сўм ажратиляпти
Андижон шаҳридаги мактабга эшик ва ромлар сотиб олиш ва ўрнатиш учун 500 млн, кичик ўйингоҳ учун эса 100 млн сўм берилади.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши пул ажратиш бўйича қарорларни эълон қилинди.
Биринчи қарорга кўра, вилоят бюджетининг 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан вилоят "Болалар шаҳарчаси" бино-иншоотларини ободонлаштириш учун 100 млн сўм, Андижон шаҳар 55-мактабга эшик ва ромлар сотиб олиш ва ўрнатиш учун 500 млн, кичик ўйингоҳ учун эса 100 млн сўм берилади. Олтинкўл туманидаги 32-мактаб қўшимча биносининг том қисмини таъмирлаш учун 100 млн, жами 800 млн сўм ажратилади.
Иккинчи қарорга кўра эса жами 4 млрд 726 млн сўм ажратилади.
Жумладан, вилоят футбол ассосиациясига футболни ривожлантириш учун 2 млрд, республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги маркази вилоят филиалига 726 млн сўм, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кийим-бошлари учун 474 млн сўм, вилоят онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказига ядро тиббиёти лойиҳасини амалга ошириш доирасида 50,0 минг евро тўлов учун 690.0 (олти юз тўқсон) миллион сўм берилиши ва бошқа харажатлар кўзда тутилган.