platina.uz

Андижонда қатор мақсадлар учун бюджетдан 3 млрд сўмга яқин пул ажратилади

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш учун 534 млн сўм берилади. 

Жамият
9 апрель, 10:05
Андижонда қатор мақсадлар учун бюджетдан 3 млрд сўмга яқин пул ажратилади

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан 2025 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2,7 млрд сўм ажратилади.

Қарор 2025 йил 8 апрелда эълон қилинган.

Унга кўра, "Ватанпарварлар" ҳарбий боғини қуришга 150 млн сўм, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти томонидан вилоят ҳудудида электр энергияга бўлган эҳтиёжларни таъминлаш учун ирригация тизимларида микро гидроэлектр станциялари қурилмаларини қуриш ва ўрнатиш учун 156,0 млн сўм, қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш учун 534 млн сўм берилади.

Бундан ташқари Навоий шоҳ кўчасидаги ободонлаштириш харажатлари учун 170 млн сўм, шаҳар марказий кўчаларига давлат байроғини ўрнатиш учун 300 млн сўм, Олтинкўл тумани бюджетига ободонлаштириш ишлари 700 млн сўм ажратилади.

Янги Андижон массивида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Зиёлилар боғи”ни очилишини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ тадбир харажатларига 317 миллион сўм берилади.

Аввалроқ Тошкентда йўллар учун 8 млрд сўм ажратилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+