Тошкент вилоятида заҳарланган болаларнинг деярли барчаси тузалди
Ҳозирда уч нафар бола шифохонада қолган. Уларнинг ҳолати барқарор ва аввал мавжуд бўлган касалликлар сабаб ушлаб турилибди, дейилади изоҳда.

Тошкент вилоятида заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларнинг деярли барчаси тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков бу ҳақда ахборот берди.
Унинг айтишича, Ҳозирда уч нафар бола шифохонада қолмоқда. Уларнинг ҳолати барқарор ва аввал мавжуд бўлган касалликлар сабаб даволанмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Камчиликлар аниқланса, тегишли шартномалар қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жойларда кўрсатилаётган аутсорсинг хизматлари сифати устидан назорат тизими янада кучайтирилишини билдирган.