Тошкентда маҳаллий бюджетдан жами 137 млрд сўмга яқин пул ажратилади
"Тошкент инвест компанияси”нинг устав жамғармасини шакллантириш учун 50 млрд сўм ҳамда “Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғарма”сига ҳам шунча маблағ (жами 100 млрд сўм) берилади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан бюджетдан жами 136 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади. Қарор 2025 йил 29 сентябр куни имзоланган.
Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифига асосан, Республика бюджетининг 2025 йил I-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтқазиб берилган қисми ҳисобидан турли харажатларни молиялаштириш учун 126 726,8 млн сўм;
- Республика бюджетининг 2025 йил I-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаларига мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун ўн миллиард сўм маблағлар ажратилади.
Биргина "Тошкент Инвест компанияси”ни устав жамғармасини шакллантириш учун 50,0 млрд сўм ҳамда“Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғарма”сига 50,0 млрд сўм (жами 100 млрд сўм) берилади.
Паст кучланишли тармоқларда 319 км электр тармоқлари ва 209 дона трансформатор пунктларини янгилаш мақсадида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 24 млрд сўм берилади.
Қўшимча ажратилган 10 млрд сўм қай тарзда сарфланиши қуйидаги расмда келтирилган.

Аввалроқ Самарқандда икки қарор билан бюджетдан 100 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратилганди.
Қарорларнинг бирида Мустақилликнинг 34 йиллигини тантанали нишонлаш, Самарқанд шаҳри кўчаларини безатиш, меҳмонларни кутиб олиш ва бошқа харажатларга 10 млрд сўм берилиши ёзилган.