platina.uz
Спорт

УЕФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлатиши мумкин

Бунга Ғазодаги уруш сабаб қилиб келтирилган. Агар четлатиш амалга ошса, Исроил еврокубоклар ва ЖЧ йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетади.  

УЕФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлатиши мумкин

УЕФА Ижроия қўмитаси 23 сентябр, сешанба куни Исроил терма жамоаси ва унинг клубларининг барча еврокубоклардан четлатиш учун овоз бериши мумкин.

Israel Hayom нашрига кўра, Қатар Доҳага ҳужумдан сўнг УЕФА аъзоларига босимни ошириб, Исроилни четлатиш учун ташаббусда муҳим рол ўйнаган. Аксарият давлатлар бу ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда, фақат 2-3 Европа вакили бунга қарши. Улар орасида Германия ва Буюк Британия ҳам бор.

Исроил футбол ассоциацияси ўз иттифоқчилари билан музокара олиб бормоқда, масаланинг йиғилиш кун тартибига киритилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Агар дисквалификация қарори қабул қилинса, Исроил клублари, жумладан Тел-Авивнинг "Маккаби" клуби бу мавсумда еврокубокларда иштирок этиш имкониятини йўқотиши мумкин.

Қолаверса, Исроил терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичидан четлаштирилади, бу жамоа ҳозирда I гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва ҳали ҳам имконияти мавжуд.

Аввалроқ агар Исроил терма жамоаси саралашдан ўтса, Испания ЖЧ-2026дан чиқиб кетиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россия термаси Украинага ҳужум сабаб еврокубоклардан четлатилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid