platina.uz
Жамият

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Сардор Ражабов бунгача мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган. Унинг ўрнини Азизбек Турдиев эгаллади. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Сардор Ражабов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Вазифаси жиҳатдан нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш ишларини мувофиқлаштириш билан ҳам энди Сардор Раджабов шуғулланади.

Унинг ўрнига Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Аввалроқ олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шоҳрух Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid