Сирожиддин Бобоқулов бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди
У аввал бош вазир котибиятида бўлим бошлиғи сифатида ишлаган.
Жамият
11 декабрь 2024 йил

Бобоқулов Сирожиддин Суюнович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Сирожиддин Бобоқулов Бош вазир котибияти "Маҳалла еттилиги", ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Зафар Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.