platina.uz
Жамият

Феруза Ҳамидова Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Аввал бу лавозимда ишлаб келган Омонулла Насритдинходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирликдан кетди. 

Феруза Ҳамидова Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди.

5 сентябр куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов раҳбарлигида марказий аппарат департамент, бошқарма, бўлимлар бошлиқлари, тимизости корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Феруза Ҳамидованинг Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Шунингдек, Омонулла Забихуллаевич Насритдинходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилгани қайд этилди. Омонулла Насритдинходжаев аввал молия вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid