Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Марат Жўраев тайинловга қадар Президент Администрациясида ишлаган.
Жамият
20 январь, 18:15
Жўраев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Марат Жўраев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Зафар Азимов 2024 йил декабрида мазкур лавозимга тайинланиб, бир ой бўлмасдан Жиззах вилоятига ишга ўтказилганди.