platina.uz
Жамият

Чилонзорда қурилиш крани қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари 25 ва 21 яшар ишчилар жароҳат олган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Чилонзорда қурилиш крани қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Чилонзорда қурилиш крани қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида минорали қурилиш крани ағдарилганлиги акс этган видео тарқалди.

ИИББга кўра, жорий йилнинг 8 сентябр куни Чилонзор тумани, Тирсакабод кўчасида олиб борилаётган қурилиш ҳудудида, минорали қурилиш кранини ўрнатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши таъминламаганлиги сабабли кран қулаб тушган.

Натижада ўрнатиш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчи 2000 йилда туғилган Л.А. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ёлланма ишчилар 2004 йилда туғилган И.Қ. ҳамда 2000 йилда туғилган М.А. турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ("Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши") билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid