platina.uz
Жаҳон

Қозоғистонда сунъий интеллект бўйича вазирлик ташкил этилади

Президент Тўқаев мамлакат уч йил ичида тўлиқ рақамлашишини билдирди. У мазкур вазифани "стратегик" деб атади. 

Қозоғистонда сунъий интеллект бўйича вазирлик ташкил этилади

Қозоғистонда сунъий интеллект бўйича вазирлик тузилади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда у 2025 йил 8 сентябрьдаги мурожаатномасида айтган.

Қозоқ раҳбарининг сўзларига кўра, янги вазир бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари вазифасини ҳам бажаради. Вазирликни ташкил этиш тўғрисидаги қарор мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларига айланиб бораётган рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги ишларни кучайтиришга қаратилган.

Бошқарма тузилмаси ва ким раҳбар сифатида тайинланиши ҳақида тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаган.

Аввалроқ Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ушлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ушбу хабар кейинчалик рад этилди.

Вазирнинг ўзи бугун жамоатчилик олдида кўриниш берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid