platina.uz
Жаҳон

ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни топширишга тайёрлигини билдирди

Ҳаракат бунинг учун ўт очишни тўхтатиш кафолатини талаб қилмоқда. Исроил ҳозирча бу баёнотга жавоб қайтармади. 

ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни топширишга тайёрлигини билдирди

ҲАМАС ҳокимиятни мустақил фаластинликларга топширишга рози бўлди.

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўт очишни тўхтатиш кафолатини олгандан сўнг, мустақил фаластинликларга ваколатларини зудлик билан топширишга тайёрлигини билдирди. Ҳаракат баёноти ўзининг Телеграм-каналида эълон қилинган.

“ҲАМАС урушни тўхтатиш, Ғазо секторидан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш ва ҳудудни мустақил фаластинликлар томонидан бошқариш қўмитасини шакллантириш бўйича аниқ баёнот беради. Эвазига барча гаровга олинганларни озод қилиш масаласини муҳокама қилиш учун зудлик билан музокаралар столига ўтиришга тайёрлигини тасдиқлайди”, — дейилади РИА "Новости" хабарида.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАСдан Ғазо секторидаги можарони тартибга солиш шартларини қабул қилишни талаб қилиб, бу “охирги огоҳлантириш”ни эълон қилган.

ҲАМАС Ғазода ҳокимиятни 2007 йилдан буён назорат қилиб келади.

Ғазодаги вазият

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишувларга яқин вақт ичида эришилади, дея ҳисоблайди.

“Ўйлайманки, Ғазо бўйича тез орада келишувга эришамиз”, деди жаноб Трамп журналистларга.

Исроил сўнгги ойларда урушни янги босқичга олиб кирди. Натижада Ғазо шаҳрининг 40 фоизи босиб олинди. Қурбонлар сони 55 минг кишидан ошди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid