platina.uz
Жамият

Ўтган йили 900 минг иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилгани аниқланди

 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилинган, дейди Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев. 

Ўтган йили 900 минг иш ўрни  ҳисоботга қўшиб ёзилгани аниқланди

2024 йилда ҳисоботларда ҳақиқатда мавжуд бўлмаган 900 мингга яқин иш ўрни киритилган. Бу ҳақда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълумот берди.

Бош прокурор 5 сентябр куни Сенат мажлисида мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишларини муҳокама қилар экан, бир қатор жиддий камчиликларни таъкидлади.

Қайд этилишича, 2024 йилда ҳисоботларда ҳақиқатда мавжуд бўлмаган 900 мингга яқин иш ўрни киритилган, 78 та ҳолатда 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилинган. Шу билан бирга, фуқароларга тўланмай қолган 11 млрд сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.

Шунингдек, прокуратура органлари ўтган йили 29 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатди. Натижада 7 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилиб, 22 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш жараёнида эса 3 трлн 449 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари фош этилди. Бундан ташқари, йирик солиқ тўловчилар бўйича назорат механизмларидаги камчиликлар бартараф этилиб, давлат бюджетига қўшимча 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушиши таъминланди.

Аввалроқ ДХХ Қурилиш бошқармаси юристконсулти ва солиқ инспекторини қўлга олганди.

Фарғонада эса “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси" мутахассиси 15 минг доллар олаётганда ушланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid