platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонликларнинг АҚШда мавсумий ишлаши учун дастур йўлга қўйилади

Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШнинг Head Honchos компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.  Музокарада ҳамюртларимизни АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича амалий қадамлар келишиб олинди.

Ўзбекистонликларнинг АҚШда мавсумий ишлаши учун дастур йўлга қўйилади

Ўзбекистонликларнинг АҚШда мавсумий ишлаши учун махсус тайёргарлик дастури йўлга қўйилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШнинг Head Honchos компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Музокарада ҳамюртларимизни АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича амалий қадамлар келишиб олинди.

Номзодлар учун тахминан 12 ҳафталик махсус ўқув дастури ишлаб чиқилади. Унда инглиз тили, қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, пайвандлаш ҳамда меҳнат хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалар ўргатилади.

Иш берувчилар ўқув дастурини ишлаб чиқиш, номзодларни синовдан ўтказиш ва якуний сертификатлаш жараёнида иштирок этади. Мақсад — биринчи гуруҳни АҚШдаги баҳорги қишлоқ хўжалиги мавсумига тайёрлаш.

Америкалик ҳамкорлар маълумотига кўра, АҚШ фермерларининг ўзбекистонлик ишчиларни мавсумий ишларга жалб қилишга қизиқиши ортиб бормоқда.

Иш берувчиларнинг аниқ буюртмалари олиниб, танлов мезонлари тасдиқлангач, номзодларни саралаш ва тайёрлаш бошланади. Қабул шартлари ва ариза топшириш тартиби Агентликнинг расмий каналларида эълон қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid