platina.uz
Жаҳон

Коннор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

У тарафдорларини маҳаллий депутатлар билан учрашишга ва номзодини тасдиқлашга чақирди. Собиқ UFC жангчиси амалдаги ҳукуматни танқид қилган. 

Коннор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

Собиқ UFC жангчиси Коннор Макгрегор ўз фаолият соҳасини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. У Ирландия президентлигига номзодини қўйишини билдирди.

Гап нима ҳақида?

Макгрегор ижтимоий тармоқларда ўзини номзод қилиб кўрсатиши ҳақидаги хабарни эълон қилди. У тарафдорларини номзодини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий кенгаш депутатлари билан боғланишга чақирди. Собиқ спортчи ҳеч қандай қонун лойиҳаси халқ томонидан маъқулланмагунча унга имзо чекмасликка ваъда берди.

"Ирландия фуқаролари, ҳақиқий ўзгаришлар вақти келди! Агар сиз президентлик сайловлари учун бюллетенда менинг исмимни кўришни истасангиз, бугун маҳаллий округингиз депутатлари билан боғланиб, мени номзодимни кўрсатишни сўрашингизни сўрайман", - деди спортчи.

Макгрегорнинг сўзларига кўра, унинг мақсади ўз ҳамжамиятлари манфаатлари четда қолмаслигини ва уларнинг ўзлари “қарор қабул қилишда эшитиладиган ва кўринадиган ҳақиқий куч” олишларини таъминлашдан иборат.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги ҳукумат "мамлакатни қайта-қайта тушкунликка туширишда" давом этмоқда. Потенциал номзод аллақачон бошқа нуфузли дўстлари томонидан қўллаб-қувватланган.

Миллиардер Илон Маск Макгрегорни мамлакат президенти лавозимига сайланишини маъқуллади. Эслатиб ўтамиз, Ирландия раҳбари сайлови 24 октябрга белгиланган.

Конор Макгрегор 2021 йил Дастин Порега қарши жангда оёғини синдириб олиб, катта спортдан четланишга мажбур бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid