platina.uz
Жамият

Наманганда фуқаро профилактика инспектори томонидан қийноққа солинди

Прокуратура қасддан оғир тан жароҳати етказиш айби билан жиноят иш қўзғатди. ИИВ эса махсус гуруҳ тузиб, вилоятга юборган.   

Наманганда фуқаро профилактика инспектори томонидан қийноққа солинди

Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солинганлиги акс этган хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар Наманган вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган, фуқаро Ў.А. ўзаро оилавий низо сабабли ички ишлар бўлимига олиб келинган. У билан профилактик суҳбат олиб борилиб, шу куни уйига рухсат берилган.

Орадан икки кун ўтиб, 16 август фуқаро Ў.А. соғлиги ёмонлашганлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда фуқаро Ў.А. га нисбатан етказилган тан жароҳатлари бўйича айбдорларнинг ҳаракатларига қонуний чора кўриш мақсадида Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, ҳҳолат юзасидан ички иишлар вазирлиги ҳам баёнот берди.

"Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган. Вазиятни холисона ва тўлиқ ўрганиш ҳамда ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Вазирлик раҳбарияти бошчилигида тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, Наманган вилоятига хизмат сафарига юборилган", дейилади хабарда.

Ўрганиш якунлари юзасидан айбдорларнинг ҳаракатларига қатъий чора кўрилиши айтилган.

Аввал Ангренда ИИБ терговчиси қўлга олинганди.

У терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва чора кўрмаслик эвазига 10 минг доллар сўраган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid