Футболчилар қандай нархланади?
Қулдорлик тугатилган бугунги замонамизда спортчини олиб-сотиш жараёнини қандай тушуниш керак? Қуйида бу ҳақда фикр юритамиз.

250 мингдан - 150 миллион еврогача! Нега бир футболчи Тошкентдаги квартира каби "қиммат" бўлса, бошқаси Манҳэттендаги осмонўпар бинодек қиммат?
Бирор футболчи ҳақида сўз борса, унинг қайси спорт кулбига қанча пулга сотилгани ёки ижарага берилгани борасидаги рақамлар ҳам келтириб ўтилади. Қулдорлик тугатилган бугунги замонамизда спортчини олиб-сотиш жараёнини қандай тушуниш керак? Умуман, бирор футболчига нарх белгилашда нималарга эътибор берилади?
Футболчининг “нархи”да нималар яширин?
Аслида ҳамма нарса рақамдан эмас, майдондаги энергиядан бошланади: ўйинчининг ёши, жисмоний хусусиятлари, позицияси, формаси, муваффақиятлари ва ҳоказолар. Ҳужумчилар ва ассист усталари анъанавий равишда қиммат баҳоланади — уларнинг голлари ўйин тақдирини ҳал қилувчи лаҳзаларда очиқ кўринади. Ёш футболчилар (масалан, Эрлинг Холанд) —қимматроқ бўлса, 30 ёшдан юқори ўйинчилар арзонроқ бўлади. Албатта бу жараёнда ҳам истиснолар бўлиб туради.
Футболчи ва клублар ўртасида тузиладиган шартнома ва унинг муддати ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Агар шартнома муддати тез орада тугаётган бўлса, футболчининг қиймати тушади ёки у Босман қоидаси билан бепул кетиши мумкин. “Клаусул тўловлари” (buyout clause ) эса сотиб олишни назорат қилади. Бунга Неймарни мисол қилиш мумкин – у 222 млн евро эваизга “Барселона”дан ПСЖга ўтган эди.
Бозор ажиотажини ҳам унутмаслик керак: оммавий хайп, Жаҳон чемпионатида каби халқаро турнирлардаги муваффақиятлар, форма ва агент таъсири — футболчининг нархини юзлаб марта қимматлаштириб юбориши мумкин.
Нарх нега ўсиб ёки пасайиб туради?
Бир мисол: ўйинчи аль-Таллит — ёш форварднинг формаси ва потенциали учун Бенфикадан «Ливерпуль»га 75 млн евро нархда ўтди.
Килиан Мбаппе эса «Реал»га трансфер қилмасдан бепул ўтди, лекин клуб 100–180 млн евро миқдорида бонус ва юқори маош берди — бу ерда трансфернинг ўрни имиж ва майдондаги футбол билан қопланди.
Шунингдек, клублар ўйинчини шошилинч сотишга мажбур бўлса — нарх тушиши мумкин. Аксинча, футболчидан воз кечишни истамайдиган клублар қўшимча мукофот талаб қилади — худди Райан Гиггз мисолида бўлгани каби. Бозор иқлими ҳам масалани ҳал қилади. Масалан, 2008 йилги молиявий инқироз каби шароитлар харажатни чеклайди.
Трансферлар: парда ортидаги жараёнлар
Ҳаммаси скаутинг билан бошланади — рақамли таҳлил, маълумотлар ва клуб маданияти нишондаги футболчиларга дастлабки тахминий нархни бичади. Кейин — клуб, агент ва футболчи ўртасидаги музокаралар: sell-on clause (масалан, истиқболдаги қайта сотувдан 10 фоиз траст улуши) ва и performance add-ons – футболь майдонидаги натижалари, бонуслар ва шартнома шартлари белгиланади.
Шу билан бирга натурал клоузерлар - sell-on clause татбиқ этилади. Масалан, «Виллем II» клуби Де Йонгани арзонга сотган бўлса ҳам, кейинги “қўлга” сотишдан катта бонус олди.
Шартнома имзоланганидан кейин — тиббий кўрик, тақдимот, шахсий контракт (маош, имиж ҳуқуқи, бонуслар) тузилади. Масалан, Мбаппе — беш йиллик шартнома билан 15 млн евро маош ва 85 млн миқдоридаги бонусларни олган эди.
Можаролар гирдобида
2025 йилда MLS трансферларга рекорд миқдорда — 336 млн доллар сарфлаб, бир йилда 75% ўсишни кўрсатди. Сон Хинг Мин LAFC’га 26.5 млн долларга ўтди. Wrexham клуби 23.65 млн фунт-стерлинг сарфлаб, бирорта ёпилмаган трансферсиз молиявий чўққига чиқди.
Шунингдек, холдинг ичидаги манёврларни ҳам унутмаслик лозим: Жулио Энцисо трансфери мисолида — BlueCo гуруҳ ичидаги трансферлар орқали молиявий чекловларни айланиб ўтмоқда ва мухлислар норозилигини келтириб чиқармоқда.
“Transfermarkt” сайти футболчилар қийматини қандай ҳисоблайди?
Ҳозирда футбол мухлислари орасида Transfermarkt трансфер нархлари бўйича деярли расмий оракулга айланди. Дўстингиз: «Фалонч ўйинчи 60 миллион туради», — деган пайтда, 90% эҳтимол билан у шунчаки Transfermarkt саҳифасини очган ва рақамни кўрган. Аммо бу рақам ортида нима ётади?
Transfermarkt — бу дунёдаги энг йирик футболчилар, трансферлар ва бозор баҳолари базаси. У 2000 йили Германияда ташкил этилган ва шундан бери скаутлар, агентлар, таҳлилчилар ҳамда... изоҳларда баҳслашувчи футбол мухлислари учун асосий маълумот манбаи бўлиб келмоқда.
Лекин эсда тутинг: Transfermarkt расмий ва қатъий нархни кўрсатмайди. Бу — баҳолаш, худди автобозорда автомобилнинг нархини тахмин қилишдек гап: машина нархи пировардида унинг ишлаб чиқарилган йили, юрган масофаси, талаб ва ҳолатга боғлиқ.
Transfermarkt нархни қандай шакллантиради?
Transfermarkt ўз усулини «мутахассислар келишувига асосланган бозор баҳоси» деб атайди. Унда қуйида асосий омиллар эътиборга олинади:
1. Спорт формаси
• Қанча гол уради?
• Қанча ўйинда қатнашади?
• Ўйин натижасига таъсир қиляптими?
Мисол: Хвича Кварацхелиянинг ("Наполи") нархи атиги 6 ойда 10 млн евродан 60 млн еврогача кўтарилди. Бу унинг ажойиб формаси ва голларга бой сермаҳсул ўйин мавсуми туфайли юз берди.
2. Ёшнинг аҳамияти
• Агар футболчи18 ёшда бўлиб, Чемпионлар Лигасида асосий таркибда ўйнаса – унинг нархи олтин билан тенг бўлади.
• 34 ёшдами? Ҳатто у яхши бўлса ҳам, бу — «ёниб тугаётган актив».
Мисол учун Жуд Беллингем 20 ёшида кўплаб тажрибали юлдузлардан қиммат баҳоланмоқда — у ҳали камида 10 йил юқори даражада ўйнаши мумкин.
3. Позиция ва нодирлик
• Марказий ҳужумчилар ва креатив ярим ҳимоячилар қиммат туради.
• Чап/ўнг ҳимоячилар ва дарвозабонлар — агар супер юлдуз бўлмаса — одатда арзонроқ бўлади.
Масалан, Ашраф Ҳакимий — ўнг ҳимоячи, тезлик, техника ва барқарорликни мукаммал уйғунлаштирган. Унинг нархи ҳозирча 60 млн евродан пастга тушмайди.
4. Шартнома
• Агар шартноманинг тугашига 6 ой қолган бўлса — нарх пасаяди. Футболчи бепул кетиши ҳам мумкин.
• Агар шартнома узоқ муддатли бўлса ва «клаусула» мавжуд бўлса — клуб юқори баҳо талаб қилади.
Мисол: Мбаппе 2024 йил ёзида «Реал»га бепул ўтди. Аммо Transfermarkt унинг ПСЖ билан шартномаси тугашидан бир йил олдин нархини туширган эди.
5. Клуб ва лиганинг даражаси
• «Барселона» ёки «Арсенал» футболчиси — статистика бир хил бўлса ҳам — «Брюгге» футболчисидан қимматроқ баҳоланади.
• «Топ-5» лигалари (АПЛ, Ла Лига, Бундеслига, Серия А, Лига 1) — нархни автоматик равишда оширади.
6. Халқаро турнирлар
• Ўйинчи Жаҳон чемпионати ёки Евро чемпионатида порладими? Нархи ҳам "портлайди".

Мисол: ЖЧ-2018 дан сўнг Лука Модричнинг (ёши катталигига қарамай) нархи ошди, Мбаппе эса бутун бозорни ларзага солди.
7. Жамоатчилик фикри ва мутахассислар кенгаши
Transfermarkt да махсус модераторлар ва таҳлилчилар гуруҳлари ишлайди. Шу билан бирга форумларда экспертлар ва фойдаланувчилар иштирокидаги муҳокамалар ҳам ҳисобга олинади. Нарҳлар келишув орқали баҳоланади ва янгиланади.
Нарҳлар қанча вақтда янгиланади?
Transfermarkt бутун жаҳон бўйича янгиланишларни ҳар бир неча ойда амалга оширади. Қўшимча равишда қуйидаги вазиятларда нарх янгиланади:
• Трансферлардан сўнг
• Йирик турнирлардан кейин
• Узоқ муддатли жароҳатлардан кейин
• Клубни алмаштирган пайтда
Transfermarkt — ҳақиқатми?
Ҳам «ҳа», ҳам «йўқ». Transfermarkt — бу йўналтирувчи таянч рақам, лекин расмий ҳужжат эмас. Клублар ва агентлар ундан йўлланма сифатида фойдаланишади, лекин музокараларда барчасини талаб ва таклиф ҳал этади. Аслини олганда Transfermarkt’даги нархларни шу портал ўқувчиларининг фикри белгилайди.
Мисол учун, Transfermarkt футболчини 30 млн евро, деб баҳолаши мумкин, лекин уни 3 та топ-клуб ўзига олишни истаётган бўлса, нархи дарров 50–60 млн еврога чиқади.
Ёки аксинча: футболчи 40 млн еврога баҳоланган. Аммо клубга пул зарурлиги боис уни 25 млн еврога сотишга рози бўлади.
Ким нарх ўзгаришини бошқаради?
Transfermarkt ҳар бир минтақада алоҳида таҳлилчи, модератор ва мутахассислар гуруҳига эга. Улар статистикани таҳлил қилади, ўйинларни кузатади, матбуотни ўқийди, агентлар билан мулоқот қилади. Шу орқали холис ва объектив баҳолар яратилади.
Хулоса
Transfermarket — бу келажакни башорат қилувчи фолбин ҳам, махфий маълумотларга эга агентлик ҳам эмас. У — бозор ҳароратини ўлчовчи термометр. Сайтда кўрадиган нархлар — бу форма, вазият, талаб ва салоҳиятнинг реал вақтидаги аксидир.
Бу сайт мухлисларни баҳалашишга, клубларга йўналиш топишга, журналистларга сарлавҳа ёзишга, футболчиларга эса маошни оширишларини талаб қилишига ёрдам беради.
Лекин ҳақиқий футбол — бу рақамлар эмас. Бу — музокаралар, психология, орзулар ва баъзида — сеҳр ва бахтли тасодифлардан таркиб топадиган мўъжизавий санъат намунасидир.
Абулфайз Сайидасқаров