platina.uz
Жамият

Айрим ички ишлар ходимларига хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади

Қарор ижросини таъминлаш вазир Азиз Тошпўлатов зиммасига юкланган. 

Айрим ички ишлар ходимларига хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади

Айрим ички ишлар ходимларига давлат уйлари хусусийлаштириб берилади.

"Ички ишлар органлари ходимлари, пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини турар жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ҳукумат қарори эълон қилинди.

Унга кўра, айрим ички ишлар ходимларига хизмат уйларини хусусийлаштиришга рухсат берилди.

Жумладан:

-2022 йил 4 июлга қадар хизмат муддатини ўтаб, пенсияга чиққан ва ўзи, турмуш ўртоғи номида бўлган ходимлар, касаллик (ногиронлик) сабаб бўшатилган, резервга олинган ёки ва вафот этган ходимларнинг номида уй бўлмаган оила аъзоларига;

-вафот этган ходимларнинг эри ёки хотини, фарзанди ёки қарамоғидаги шахсларга (номида уй бўлмаса).

Ушбу уйлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги қарори бўйича тасдиқланган низомига асосланиб хусусийлаштириб берилади.

Ушу қарорни бажарилишини назорат қилиш ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга юкланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid