platina.uz
Жаҳон

Португалия президенти Доналд Трамп ҳақида кескин гапирди

Трамп "Россия агенти" сифатида Кремлга фойда келтирмоқда, дейди у. 

Португалия президенти Доналд Трамп ҳақида кескин гапирди

Португалия президенти Марсело Ребело де Соуса АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида кескин баёнот берди.

Президент уни “Россия ёки СССР агенти” деб атади.

Гап нима ҳақида?

Бу ҳақда у PSD университетида бўлиб ўтган “Президент жавоблари” муҳокамасида айтиб ўтди.

"Дунёдаги етакчи супердавлати раҳбари объектив равишда совет ёки рус агенти ҳисобланади. У агент вазифасини бажаради", - деди Португалия президенти (Portugal Pulse иқтибоси).

"Мен шуни айтаманки, Американинг янги раҳбарияти объектив равишда Россия Федерациясига стратегик фойда келтирди. Бошқача айтганда, улар бу қарама-қаршиликда бир томоннинг иттифоқчиси бўлишдан ҳакамлик қилишга ўтишди", - деди у Россия ва Украина ўртасидаги можарога ишора қилиб.

Трамп ва Россия

Трамп ҳокимиятга келгач, Украина можароси бўйича Россия президенти Владимир Путин билан келишишга уринмоқда. Аммо Аляскадаги ўзаро саммит, Украина ва Европа раҳбарларининг Вашингтонга ташрифи ҳам натижа олиб келмади.

Бир неча кун аввал эса Трамп АҚШ Украинани қуроллантирмаслинини эълон қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid