platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Криштиану Роналду Португалия термасига қайтиши мумкин

41 ёшли ҳужумчи 2028 йилги Европа чемпионатида қатнашишни истайди ва мураббий Жорже Жезус лавозимидан кетса, терма жамоага қайтишга тайёр.

Криштиану Роналду Португалия термасига қайтиши мумкин

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасига қайтиши мумкин.

Бу ҳақда футбол агенти Паулу Барбозага хабар тарқатган.

Унинг айтишича, 41 ёшли ҳужумчи 2028 йилги Европа чемпионатида қатнашишни истайди ва Жорже Жезус лавозимидан кетса, терма жамоага қайтишга тайёр.

Роналду билан мураббий ўртасидаги келишмовчилик сентябрь ойида Норвегияга қарши ўйинда футболчининг захирада қолдирилганидан кейин бошланган.

5 ноябрь куни эса ҳужумчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Роналду 2003 йилда Португалия терма жамоасида дебют қилган. У 23 йилдан ортиқ давом этган фаолияти давомида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи ўйинлар ва голлар сони бўйича эркаклар терма жамоалари тарихида жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid