Испания ва Португалия нимчорак финалда ўйнайди
Жазоирни ютган Швейцария эса нимчорак финалда Гана ва Колумбия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

Испания Австрия тўсиғидан қийинчиликсиз ўтди ва нимчорак финалга йўлланма олди.
ЖЧ-2026 1/16 финал доирасидаги Испания — Австрия ўйини якунига етди.
Унда испанлар йирик ҳисобда ғалабага эришиб, турнирнинг нимчорак финалига йўлланма олишди.
Испания - Австрия 3:0.
ЖЧ-2026 1/16 финали доирасидаги Португалия - Хорватия ўйини бўлиб ўтди.
1-бўлимда катта устунлик қилган Португалия гол ура олмади. Дастлабки 45 дақиқаликда бирорта аниқ зарба бера олмаган Хорватия эса 2-таймда ўйинни кескин ўзгартириб юборди ва жами 6 та аниқ зарба берди. Ҳисобни ҳам Модрич ватандошлари очишди.
Қолган вақтда Роналду ва Рамуш ўз голлари билан камбэкни таъминлашди. Ўйиннинг охири драмага айланиб кетди. Хорватларнинг 90+10-дақиқада урган голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.
Бразилия, Англия ва энди Португалия камбэк билан 1/8 финалга йўл олишди.
Швейцария ва Жазоир ўртасидаги баҳс ҳам якунланди.
Учрашув 2:0 ҳисобида Европа жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Энди Швейцария нимчорак финалда Гана ва Колумбия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
