ОТМларда ўқиш қачон бошланиши маълум қилинди
Биринчи босқич талабалари учун янги ўқув йили 3 сентябрдан бошланади.

ОТМларда ўқиш қачон бошланиши аниқ бўлди.
Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади.
Гап нима ҳақида?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланган.
Унга кўра:
-академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
-олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан фақат 1 сентябр куни дам олиш берилиши маълум бўлганди.