platina.uz
Жамият

Ислом цивилизацияси марказида ёнғин рўй берди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда. 

Ислом цивилизацияси марказида ёнғин рўй берди

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин юз берди. ФВВ ҳодиса тафсилотларини тақдим этди.

Гап нима ҳақида?

19 август куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан, ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Қўшимча маълумот тақдим этилади, дея таъкидланади ФВБ хабарида.

Аввалроқ Кўкдалада заправка портлаган ва бир киши жабрланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid