"Темир хотин"ни саҳналаштирган режиссёр вафот этди
Абдураҳмон Абдуназаров санъат коллежида дарс бериб, кўплаб шогирдлар ҳам етиштирган.

"Темир хотин" асаринини саҳналаштирган режиссёр оламдан ўтди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Режиссёр “Темир хотин”, “Жононга бордим бир кеча”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Майли, сайланг”, “Бахтиёрни уйлантирамиз”, “Гуля + Эрик”, “Бой ила...”, “Момо ер” сингари ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган.
Шунингдек, у Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.
Санъат оламидаги сўнгги йўқотишлар
10 август куни каскадёр ва актёр Йўлчи Ортиқов вафот этгани хабар берилганди. Актёрнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Унда аввал эса таниқли доирачи Дилмурод Исломов оламдан ўтганди.