Таниқли доирачи Дилмурод Исломов вафот этди
У кўп йиллар давомида Ўзбекистонда доира санъатининг ривожланишида фидокорона хизмат қилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Ўзбекистон доирачилари" жамоат бирлашмаси раиси Дилмурод Исломов 71 ёшда вафот этди.
У кўп йиллар давомида доира санъатининг ривожланишида фидокорона хизмат қилган, республика “Зарб кўрик-танлови” ва “Доирачилар фестивали”нинг асосчиси ҳисобланади.
Шунингдек, доира ижрочилиги санъати бўйича 2014 йилда “Устозлардан доира сабоқлари” тўпламини, 2015 йилда “Махсус чолғу (доира усуллари: устозлар сабоқлари)” ўқув қўлланмасини, “Мозийдан садо” монографияси ва бир қанча илмий мақолаларни миллий ва хорижий журналларда чоп этган.
Шу билан бирга, 100 дан ортиқ хорижий мамлакатларда концертлар берган.