platina.uz
Жамият

Тошкент янги аэропорти пойтахтдан жанубда қурилади

У Самарқанд билан боғловчи амалдаги автомобил йўли ва яқин келажакда қуриладиган пулли трассага яқин жойлашади.

Тошкент янги аэропорти пойтахтдан жанубда қурилади

Тошкент вилоятида қуриладиган янги аэропорт ҳақида маълумот берилди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг қайд этишича, янги аэропорт ҳозирги аэропортдан 17 км узоқликда — Тошкент шаҳридан жанубда жойлашади. У Самарқанд билан боғловчи амалдаги автомобил йўли ва яқин келажакда қуриладиган пулли трассага яқин жойда жойлашади.

“Янги халқаро аэропорт қуриш учун танланган ер участкаси Тошкент шаҳридаги мавжуд халқаро аэропортдан 17 километр узоқликда, пойтахтдан жанубда, Тошкентни Самарқанд билан боғлайдиган мавжуд магистрал йўналишида ҳамда бўлажак “Тошкент-Самарқанд” автомагистрали йўналишида жойлашган.

“Ўзбекистон аэропортлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Жавлонбек Умархўжаевнинг айтишича, ҳозирги “Тошкент” халқаро аэропорти йилига 11 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга қодир. Ўтказиш қуввати соатига 17 та парвоз ва қўнишни ташкил этади ва бир вақтнинг ўзида перронда 70 тагача самолётни жойлаштириш мумкин.

Унинг сўзларига кўра, 2030 йилгача иқтисодиёт ривожланиши билан Тошкент орқали йўловчи ташиш ҳажми 15 миллион кишига етиши мумкин. Модернизацияни ҳисобга олсак ҳам, пойтахтнинг ҳозирги аэропорти зарур қувватга эга эмас ва шаҳар чегарасида бўлгани учун кенгайтирилмайди.

"Шунинг учун 2030 йилгача фойдаланишга топшириладиган янги аэропорт қуришга объектив эҳтиёж бор эди. Мавжуд аэропорт шаҳар марказига яқин жойлашгани транспорт тирбандлигини келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, учиш-қўниш йўлакларининг жойлашуви ва шаҳарнинг зич ободонлаштирилиши самолётларнинг маневр қилиш имкониятини чеклаб қўяди", - дея Умархўжаев сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали.

“Uzbekistan Airports” раҳбарининг айтишича, президент янги Тошкент аэропорти қурилишини бошлашга қарор қилган. Биринчи босқичда ҳаво бандаргоҳи йилига 20 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатиши, бир вақтнинг ўзида 169 та самолётни қабул қилиши ва соатига 40 дан ортиқ парвоз ва қўнишларни таъминлай олади.

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Умрзоқов давлат раҳбари топшириғига биноан лойиҳанинг молиявий томони қўшимча кўриб чиқилишини маълум қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid