АҚШда Демократик партиянинг рейтинги рекорд даражада пасайди
Сўровнома қатнашчиларининг 63 фоизи демократларга салбий муносабатда - бу 1990 йилдан бери энг юқори норозилик даражасидир.

АҚШда Демократик партиянинг рейтинги 33 фоизгача тушиб кетди.
The Wall Street Journal сўровномасига кўра, бу сўнгги 35 йилдаги рекорд даражада паст.
Сўров WSJ томонидан 16-20 июл кунлари 1500 америкалик ўртасида ўтказилди. Респондентларнинг 63 фоизи демократларга салбий муносабатда - бу 1990 йилдан бери энг юқори норозилик даражасидир. Улардан 43 фоизи "жуда норози" жавоб вариантини танлаган.
Тадқиқотда, шунингдек, Республикачилар партияси ва умуман президент Доналд Трампга муносабат салбийлигича қолаётгани, бироқ уларга нисбатан танқидлар унчалик сезилмаслиги айтилади. Фарқи мос равишда 11 ва 7 фоиз бандини ташкил этади.
Респондентларнинг 19 фоизи республикачиларни ижобий баҳоласа, демократлар эса атиги 8 фоиз шундай овоз олган.
Сўров иштирокчиларининг аксарияти Трампнинг ноқонуний иммиграцияга қарши курашдан ташқари турли соҳалардаги сиёсатини қўллаб-қувватламайди.
Шунингдек, АҚШ фуқаролари асосий масалаларда демократларга қараганда Конгрессдаги республикачиларга кўпроқ ишонадилар. Истиснолар соғлиқни сақлаш ва эмлаш билан боғлиқ мавзулардир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги сайловларда демократ номзод Камала Харрис республикачи Трампга катта фарқ билан имкониятни бой берди.