platina.uz
Сиёсат

O'zLiDeP ва Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияcи ўртасида меморандум имзоланди

Меморандум икки партия ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва унга аниқ мазмун бағишлаш, партиявий қурилиш масалаларида тажриба алмашишни кўзда тутади. 

O'zLiDeP ва Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияcи ўртасида меморандум имзоланди

ЎзЛиДеп Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси раиси ўринбосари З.Сиракая бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Туркия делегацияси таркибига шунингдек, “Адолат ва тараққиёт” партияси раисининг туркийзабон давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари К. Зорлу ва бошқа бир қатор расмий вакиллар кирган.

Меҳмонларни кутиб олар экан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов икки давлат ўртасидаги муносабатлар изчил тараққий этиб бораётганлигига урғу берди.

Учрашувда партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш ушбу мақсадларга эришишда муҳим восита эканига урғу берилди. Ҳар икки партиянинг аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакатлар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишини таъминлаш йўлидаги ҳаракатлари бир-бирига уйғунлиги, уларни амалга оширишда халқаро ҳамкорлик механизмларини ишга солиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида икки партия ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва унга аниқ мазмун бағишлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат доирасида партиявий қурилиш масалаларида тажриба алмашиш, икки давлат парламентлари ҳамда маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари ўртасида, ёшлар ва аёллар қанотлари ўртасида алоқаларни ривожлантириш масалалари кўзда тутилган.

Қолаверса, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида, тадбиркорлик субъектлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш, икки партия таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш масалаларига ҳам урғу берилган.

Бундай яқин партиялараро ҳамкорлик халқларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

“Адолат ва тараққиёт” партияси делегацияси вакиллари ташриф доирасида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида бўлиб, парламент аъзолари билан муҳим учрашувлар ўтказишди. Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаси, Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуи ва Қатағон қурбонлари хотираси музейлари билан танишишди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid