Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин рўй берди
Шеробод туманига қарашли ҳудуддаги ҳодиса қарийб 8 соатда бартараф этилган.

Сурхон давлат қўриқхонасидаги ёнғин 8 соатда ўчирилди.
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Кўхитанг тоғ этакларида Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудига қарашли ер майдонида ўрмон ёнғинлари кузатилган.
23 июл куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти ФВБга Шеробод тумани, “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.
Хабарга кўра, ёнғин соат 00:35 да ўчирилган.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Аввалроқ Олмазор туманида водород перикс моддаси ҳавога сизиб чиққанди.