platina.uz
Жамият

Ярим йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 7 мингдан ошиқ жиноят аниқланди

Хусусий шифохоналарга эса фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларидан бўшаган ампулаларни йўқ қилиш ваколати берилмоқда. 

Ярим йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 7 мингдан ошиқ жиноят аниқланди

Ўзбекистонда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар статистикаси эълон қилинди.

Жорий йилнинг I ярмида ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари натижасида:

- 7 311 та наркожиноятлар аниқланди;

Жиноятларнинг:

- 38 фоизини гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадисиз сақлаш (ЖК 276-м);

- 38 фоизини гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш (ЖК 273-м);

- 13 фоизини тақиқланган экинларни етиштириш (ЖК 270-м);

- 10 фоизини бошқа ҳолатлар (ЖК 186³, 251, 251¹, 246, 271, 274, 275-м) ташкил этади.

Шунингдек, Наркотикларни назорат қилиш миллий марказига кўра, 1,6 тонна гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Гиёҳвандлик воситаларининг 61 фоизини “гашиш”, 19 фоизини “опий”, 12 фоизини “марихуана” ва 8 фоизини бошқа моддалар ташкил этган.

Хусусий шифохоналар айрим тўловлардан озод этилади. Бу бўйича қонунчиликда янги тартиб белгиланмоқда.

Эндиликда, хусусий шифохоналарга фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларидан бўшаган ампулаларни йўқ қилиш ваколати берилмоқда.

Маълумот учун: ҳозирда бўш ампулалар фақатгина давлат тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида йўқ қилиб келинмоқда. Бу эса хусусий шифохоналардан кераксиз тўловларни ундирилишига сабаб бўлмоқда эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid