Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш борасида Швейцария билан музокараларни якунлади
Ушбу мамлакат Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши бўйича протоколни имзолаган 25-давлат бўлди.

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш борасида Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов хабар қилди.
21 июл куни Женевада томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни доирасида Швейцария билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолади.
Азизбек Ўрунов ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш учун бир нечта давлат билан келишувга эришиш қолганини айтди.
"Бажарилган катта ва конструктив иш учун иккала жамоага — Ўзбекистон ва Швейцария жамоаларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Узун рўйхат тугади, орқага санаш бошланди!" — деб ёзди Азизбек Урунов Linkedin тармоғидаги саҳифасида.
Швейцария Ўзбекистон бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолаган 25-давлат бўлди.
Май ойида Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлаганди.