Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Лекин ҳаво ҳарорати кескин ўзгармайди. Масалан, жанубий ҳудудларда ҳарорат 42 даражагача исийди.

Ўзбекистонда яқин орада об-ҳавонинг кескин салқинлашуви кузатилмайди. Гидрометеорология хизмати 21-30 июл кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Шимолда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-26 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 23-25 июльда 37-42°, 26-30 июлда 34-39° бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-26 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 июльда 24-29°, 29-30 июльда 23-28°, кундузи 23-26 июльда 38-43°, 27-30 июльда 35-40° бўлади.
Марказий вилоятлардан ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-26 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 июльда 23-28°, 29-30 июльда 22-27°, кундузи 23-26 июльда 36-41°, 27-28 июльда 35-40°, 29-30 июльда 34-39° бўлади.
Жанубий ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-26 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 июльда 25-30°, 29-30 июльда 23-28°, кундузи 23-27 июльда 38-43°, 28-30 июльда 37-42° бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-27 июльда 23-28°, 28-30 июльда 22-27°, кундузи 23 июльда 36-41°, 24-28 июльда 35-40°, 29-30 июльда 33-38° бўлади.
Тоғли жойларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-26 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-27 июльда 19-24°, 28-30 июльда 17-22°, кундузи 23-26 июльда 28-33°, 27-30 июльда 25-30° бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 17 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ об-ҳаво массалари кириб келди. Ҳарорат жанубда 44-46 даражагача ошди.