platina.uz
Жамият

Умра мавсуми август ойидан бошланади

Умра тадбирлари май ойида Ҳаж зиёрати сабаб тўхтатилганди. 

Умра мавсуми август ойидан бошланади

Умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.

Сўнгги йилларда умра сафарларини ташкил этиш, зиёратчиларга хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаж мавсуми 13 майдан бошланган ва июн ойи охиригача давом этганди.

Таъкидлаш керакки, Умра сафарини амалга ошириш учун турфирмалар махсус лицензия олиши керак.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid