platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Самарқандда Умрага юбориш учун 3 минг доллар олган шахс ушланди

Сайёҳлик фирмаси раҳбари уч фуқарога зиёрат барча шароитларни яратиб беришни ваъда берган. 

Самарқандда Умрага юбориш учун 3 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари “Умра” зиёратини адо этиш истагида бўлган уч нафар фуқаронинг ишончини суистеъмол қилиб, уларни “Умра”га юбориш ва муқаддас амалларни бажаришга зарур барча шароитларни яратиб беришни ваъда берган. Бу ҳақда ДХХ Platina.uzʼга хабар берди.

Ушбу хизматлар эвазига эса 3 750 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирма раҳбари олдиндан келишилган маблағнинг 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid