platina.uz
Жамият

Малайзия ва Индонезиядан олиб келинган сайёҳлар учун субсидия берилади

Улар Умра сафарига кетаётган ёки қайтаётган бўлиши ва Ўзбекистонда камида уч кеча қолиши керак. 

Малайзия ва Индонезиядан олиб келинган сайёҳлар учун субсидия берилади

“Umra plyus” дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан олиб келинган сайёҳлар учун маҳаллий туроператорларимизга 100 АҚШ доллар субсидия берилади.

Адлия вазирлиги “Umra plyus” зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3784, 04.03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, Малайзия ва Индонезиядан умра зиёратига йўл олган ёки ундан қайтаётган ҳар бир сайёҳ учун маҳаллий туроператорларга 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.

Субсидия олиш истагида бўлган талабгорлар (туроператорлар) Туризм қўмитасига қуйидаги тартибда мурожаат қилишлари мумкин:

- Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали;

- ЙИДХП (my.gov.uz) орқали.

Субсидия олиш учун ариза топшириш ва уларни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.

Ариза Туризм қўмитаси томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга 5 иш кунида пул маблағлари ўтказиб берилади.

Қуйидаги сайёҳлар учун субсидия берилади:

- Малайзия ёки Индонезиядан бўлиши;

- Саудия Арабистонига умра сафарига кетаётган ёки қайтаётган бўлиши;

- Ўзбекистонда камида 3 кеча тунаб қолган бўлиши керак.

Субсидиялар 2026 йил 31 декабрга қадар ажратилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid