"Ўрикзор" бозори ёпилиши рад этилди
Тармоқда савдо мажмуаси қурилиш ёки қайта қуриш ишлари муносабати ёпилиши бўйича хабарлар тарқалган.

Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори ёпилиши рад этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўрикзор савдо комплекси” ҳақида расмий маълумот берди.
“Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ҳеч қандай қурилиш ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилмайди. Мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда.
Унинг тугатилиши, бузилиши, реконструксия қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан илтимос қиламиз: тасдиқланмаган, норасмий хабарларга ишонманг", дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввал Учтепа туманидаги "Стройгород" бозори ёпилганди.