platina.uz
Жамият

“E-бозор” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

Бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR-код орқали тўлаш имконияти яратилади. 

“E-бозор” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

“E-бозор” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади.

“Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (358-сон, 02.07.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрьгача “E-бозор” ягона рақамли бозор платформаси синов тарзида, 2027 йил 1 мартгача тўлиқ амалиётга жорий этилади.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

- бозорлар ва савдо комплекслари паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ва савдо ўринлари очиқ эълон қилиб борилиши;

- аҳолини бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига оид маълумотлар билан таништириш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат йўллаш ва жавоб олиш имкониятлари.

“E-бозор” платформаси “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси таркибида жорий этилади.

Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ ходимлари бириктирилади ва уларнинг фаолияти самарадорлиги кунлик таҳлил қилиб борилади.

Бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR код орқали тўлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 августдан транспортларни сақлаш жойларидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда юборилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid