platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Солиқ қўмитаси кешбек бўйича фойдаланувчиларни жиддий огоҳлантирди

Киберфирибгарлар томонидан бошқарилаётган 50 га яқин ёпиқ ва очиқ гуруҳлар, каналлар ҳамда ботлар аниқланган. Улар Солиқ қўмитаси номидан турли хилдаги хабарлар ва хавфли иловаларни тарқатган. 

Солиқ қўмитаси кешбек бўйича фойдаланувчиларни жиддий огоҳлантирди

Telegram мессенжерида Солиқ қўмитаси номидан ташкил этилган ва киберфирибгарлар томонидан бошқарилаётган 50 га яқин ёпиқ ва очиқ гуруҳлар, каналлар ҳамда ботлар аниқланган.

Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, фирибгарлар ушбу ресурслар орқали кешбэк чекларини сотишга уриниш, пул эвазига ижара шартномаларини расмийлаштиришга ундаш, "кешбэк орқали пул ишлаб олинг" реферал акцияларини ўтказиш билан шуғулланиб келмоқда.

Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси номидан турли хилдаги хабарлар ва хавфли иловаларни тарқатиш каби ҳаракатлар амалга оширилган.

жумладан, қуйидаги ресурслар аниқланган:

soliquz_chek_keshbek;

SoliqUz_keshbeklar;

Soliqmobilxizmati;

SoliqUzbDavlat_bot;

keshbek_soliqbot.

Солиқ қўмитаси кешбек бўйича фойдаланувчиларни жиддий огоҳлантирди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қўмита киберхавфсизлик хизмати мессенжернинг техник қўллаб-қувватлаш хизматига расмий мурожаат юборган.

Солиқ қўмитаси норасмий каналларга кирмаслик, уларга обуна бўлмаслик ва уларни бошқаларга тарқатмасликка чақирган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid