platina.uz
Жамият

42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган МЧЖ масъуллари аниқланди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси вакиллари эса мазкур МЧЖларда ўтказилган аудит текширувларида далолатномаларни 5,2 млрд сўм солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирган. 

42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган МЧЖ масъуллари аниқланди

Тошкент вилоятида солиқдан қочганлар ва солиқ ҳисобламаган солиқчилар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда 6 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариб олиб, 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, савдодан тушган пулларни банкка топширмасдан жуда кўп миқдордаги савдо қоидаларини бузиб, 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлар.

Текширувда Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъул шахслари томонидан мазкур МЧЖларда ўтказилган аудит текширувларида текширув далолатномаларини 5,2 млрд сўм солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid