platina.uz
Жамият

Тошкентда икки нафар солиқ инспектори қўлга олинди

Улар тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилишган. 

Тошкентда икки нафар солиқ инспектори қўлга олинди

Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

​Давлат хавфсизлик хизмати Колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

​Хусусан, Юнусобод тумани Солиқ инспекциясининг 2 нафар инспектори ўзаро тил бириктирган ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилишган.

​Улар ўзларининг танишлари орқали тадбиркорга тегишли МЧЖни очиқ савдо тендерида ғолиб бўлишини таъминлаш ва дўконларни ижарага олиш бўйича шартномаларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

​Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid