platina.uz
Жамият

Сирдарёдаги шаҳарларда жамоат транспорти нархи ўзгарди

Электрон тўлов миқдори 2 минг сўмни, нақд пул шаклидаги тўлов эса 3 минг сўмни ташкил этади. 

Сирдарёдаги шаҳарларда жамоат транспорти нархи ўзгарди

Сирдарё вилоятидаги Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларидаги жамоат транспорти нархи ўзгарди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 8 июлдаги қарорида айтилади.

Унга кўра:

а) Шаҳар йўловчи транспортлари (автобус, микроавтобус)да нақд пулда тўлов амалга оширилганда бир нафар йўловчи учун бир марталик йўлкира ҳақи – 3 000 (уч минг) сўм (ҚҚС билан);

б) Шаҳар йўловчи транспортлари (автобус, микроавтобус)да нақд пулсиз тўлов тизими жозибадорлигини ошириш, мазкур тизимдан фойдаланишга йўловчиларни кенг жалб қилиш, соҳадаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида шаҳар жамоат транспортлари (автобус, микроавтобус)да электрон шаклда (ягона транспорт карталари (АТТО), банк карталари ва бошқа электрон тўлов турлари) орқали тўловлар амалга оширилганда бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўлкира ҳақи – 2 000 (икки минг) сўм (ҚҚС билан);

д) Шаҳар йўловчи транспорти (автобуслар)да ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва
узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни ҳамда ўлчамидан
қатъий назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни олиб юриш учун йўлкира
ҳақи 3 000 (уч минг) сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланади.

Ушбу қарор эълон қилингандан кучга кириши белгиланган.

Қарор иловасига кўра, қатновлар сонига кўра тариф режалари қуйидагича белгиланади: бир ойлик автобус 200 минг сўм, бир йиллик 1 млн 872 минг сўм. Ногиронлар, талабалар ва ўқувчилар учун бир ойлик тўлов 100 минг сўм, бир йиллик тўлов эса 936 минг сўм этиб белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid