Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирлаганлар ушланди
Улар терминалга нотўғри ахборот киритиш орқали пулларни олиб чиқиб кетишган.

Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида жойлашган банкдан фирибгарлик йўли билан 90 минг доллар олиб чиқиб кетганлар ушланди.
Жорий йил 18 июн куни Яшнобод ИИО ФМБга Tenge Bank бўлими раҳбари ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 90 минг АҚШ доллари талон-торож қилингани ҳақида хабар берган.
Ўша куни номаълум шахслар терминалга нотўғри ахборот киритиш орқали 90 минг АҚШ долларини олиб кетгани аниқланган.
Олиб борилган тезкор тадбирларда жиноий гуруҳ аъзолари, жами 9 киши қўлга олинган.
Тадбирда 11 та телефон, тўққизта банк картаси, посттерминал, 1 млн 670 минг ва 36 минг доллардан ошиқ маблағ ашёвий далил сифатида олинди.
Жами 9 киши ЖКнинг 223-моддаси тартибида ушланиб, тергов жараёни давом эттирилмоқда.
Аввалроқ "Анорбанк" акционери Парижда ўғирлаб кетилгани маълум бўлганди.