Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-офф ўйинлари аниқ бўлди
"Манчестер Сити" гуруҳнинг сўнгги баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда енгди. Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилмади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинлари ниҳоясига етди.
3-тур доирасидаги "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтди.
Учрашувда "шаҳарликлар" 5:2 ҳисобида ғалабага эришди ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлаб, плей-оффга йўлланма олди. Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилмади.
Мадриднинг "Реал"и турнинг сўнгги учрашувида "Зальцбург"га қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Мадрид жамоаси 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Ал Ҳилол" "Пачука"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Клублар ўртасидаги ЖЧ нимчорак финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди:
28 июн
Палмейрас — Ботафого
Бенфика — Челси
29 июн
ПСЖ — Интер Майами
Фламенго — Бавария
30 июн
Интер — Флуминенсе
Манчестер Сити — Ал Ҳилол
1 июл
Реал — Ювентус
Боруссия Д — Монтеррей
