Аттестациядан ўтказиш ваъдаси билан ўқитувчилардан пул олган шахс қўлга тушди
У 25 минг АҚШ доллари ҳамда 30 миллион сўм олаётган вақтида ушланган.

Ўқитувчиларни малака аттестациясидан ўтказиш эвазига пул ундирган шахс ушланди.
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи И.А. 50 нафар жиззахлик педагогларни давлат тест марказидаги танишлари орқали малака аттестациясидан ўтказишни ваъда қилиб, муаллимлардан пул талаб қилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Гумонланувчи Шароф Рашидов туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси Г.У. дан 25 минг АҚШ доллари ҳамда 30 миллион сўм олган вақти Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Аввал Тошкент вилоятида кадастр муҳандиси ушланганди.