Олтмишга яқин ўзбекистонлик Эрондан эвакуация қилинди
Мамлакатнинг Теҳрон ва Ашхободдаги дипломатик ваколатхоналарда кечаю-кундуз ишлайдиган тезкор штаблар тузилган.

Ўзбекистон 60 га яқин фуқаросини Эрондан эвакуация қилди.
Эрондаги вазият билан боғлиқ ҳолатда, 60 га яқин ўзбекистонлик фуқаро Туркманистон орқали Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, мамлакатнинг Теҳрон ва Ашхободдаги дипломатик ваколатхоналарда кечаю-кундуз ишлайдиган тезкор штаблар тузилди.
Тезкор штаб Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон орқали Ватанига қайтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширмоқда.
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ватандошларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича доимий алоқа ва мувофиқлаштирув ишларини олиб боряпти.
Ашхободдаги элчихонамиз эса Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда фуқароларини чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанига қайтариш жараёнини самарали ташкил этмоқда.
Аввал ҳам 30 дан ошиқ ватандош қайтарилганди.