Ўттиздан ошиқ ўзбекистонлик Эрондан олиб келинди
Улар Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган.

Ўттиздан ошиқ ўзбекистонлик Эрондан қайтарилди.
16 июн ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, мамлакатга етказилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
"Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбайжон ва Эронлик ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда", дейилади хабарда.
Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналар билан алоқада бўлиш тавсия этилади.