platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда таълим мансабдорлари пора билан қўлга олинди

Нукусда директор ўринбосари ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиб бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олган. 

Қорақалпоғистонда таълим мансабдорлари пора билан қўлга олинди

ДХХ Қорақалпоғистонда таълим соҳасидаги коррупцияни аниқлади.

Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий сертификат олиш бўйича синовларидан ўтказиб бериш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, бу ҳақида ўзининг шахсий блокнотлари ва қоғозларда акс эттириб келганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош методисти ҳам алоқадорлиги аниқланган. У ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга ёрдам бериш эвазига йиғилган 10450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширди.

Шу билан бирга, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришларига шароит яратиб берган Миллий гвардия ходимининг ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, улар пора тариқасида олинган пулларни ўзаро тақсимлашган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Навоийда уй сотиш баҳонасида 411 кишини чув туширганларни аниқлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid